Бугун 11 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Украина Новгород вилоятидаги саноат объектига зарба берди

Украина Новгород вилоятидаги саноат объектига зарба берди

10 ноябрга ўтар кечаси Украина дронлари Россиянинг Новгород вилоятига ҳужум қилди. Бу ҳақда вилоят губернатори Александр Дронов маълум қилди.

Унинг айтишича, дрон бўлаклари тушиши оқибатида иккита дала ҳовлисига зарар етган. Шунингдек, саноат объекти ҳам шикастланган. Губернатор қайси корхона зарар кўрганини аниқлаштирмаган.

Украинанинг Exilenova+ мониторинг канали эса ҳужум Старая Русса шаҳридаги самолётларни таъмирлаш заводига уюштирилган бўлиши мумкинлигини ёзган. Бу маълумот ҳозирча расман тасдиқланмаган.

Киритилди: 13:32 10.11.2026. Ўқилди: 675 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар