Бугун 3 январь, 2025 йил, жума

O'ZB

Украина NATO'га аъзо бўлишни эмас, балки унга таклиф қилишни сўрамоқда, лекин...

Украина NATO'га аъзо бўлишни эмас, балки унга таклиф қилишни сўрамоқда, лекин...

Украина NATO'га аъзо бўлишни эмас, балки унга таклиф қилишни сўрамоқда, лекин баъзи Ғарб етакчилари икковини бир хил ҳисоблашмоқда — Украина президенти.

Владимир Зеленский бундай фикрни Исландияга ташрифи чоғида маълум қилди.

"Бу адолатдан эмас. Бу шунчаки йўқ дейишнинг бир усули", — деди Украина раҳбари.

Зеленскийнинг таъкидлашича, Киев ҳарбий ҳаракатлар давом этаётган ҳозирги пайтда NATO'га аъзолик ҳақида гапирмаяпти.

"Биз фақат Украина ва бутун Европа учун геосиёсий аниқликни таъминлайдиган таклиф ҳақида гапиряпмиз. Украина ҳалол жавобга лойиқдир ва мен сиздан буни қўллаб-қувватлашингизни сўрайман", — дея қўшимча қилди Зеленский.

Киритилди: 11:03 29.10.2024. Ўқилди: 909 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!