Украина Мудофаа вазири Рустем Умеров Сеулдан, қурол-яроғ, хусусан, зенит-ракета тизимлари ва артиллерия қуролларини олмоқчи.
Маҳаллий экспертларнинг фикрича, Жанубий Корея Россиянинг КХДР билан ҳарбий ҳамкорлиги ва Трампнинг ҳаракатлари туфайли “кутиш ва кузатиш” ёндашувини қўллайди.
Аввалроқ Жанубий Корея президенти "агар КХДР ҳарбийлари Украинадаги урушда иштирок этса, Украина Қуролли кучларини қурол-яроғ билан таъминлаш имкониятини" эълон қилган эди, бироқ Трампнинг ғалабаси Сеулнинг позициясига таъсир қилиши мумкин.