Бугун 26 ноябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Толибон Россиядан ёрдам сўради

Толибон Россиядан ёрдам сўради

Толибон АҚШ ва бошқа Ғарб давлатларининг босимини юмшатишда Россия ёрдамига умид қилмоқда.

Бу ҳақда ҳаракатнинг муваққат ҳукумати бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари мулла Абдул Ғани Барадар Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгу билан учрашувда айтиб ўтди.

Афғонистон ҳукумати хорижга маҳсулот экспортини кўпайтириш ва мамлакатга хорижий сармояларни жалб қилиш учун шароит яратишга ҳаракат қилди, деди Барадар.

«Маълумки, Афғонистонда Ислом Амирлиги ғалаба қозонганидан кейин АҚШ ва Ғарб давлатлари бизга ҳар хил босим ўтказмоқда. Шунинг учун биз Россия Федерациясидан бу босимни зарарсизлантиришда ёрдам беришини кутамиз», — дея унинг сўзларини келтиради агентлик.

Унинг сўзларига кўра, Афғонистон ишончли иқтисодий ҳамкор бўлиб, «Толибон» ҳаракатининг саъй-ҳаракатлари натижасида «Исломий давлат» мамлакатда йўқ қилинган ва бошқа давлатларга кўчирилган.

Киритилди: Бугун 15:34. Ўқилди: 1152 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!