The Economist нашри шу ҳақда маълумот тўплади.
Украина разведкаси вакилининг сўзларига кўра, Россия Қуролли кучлари фронтга 130 минг нафаргача ҳарбий хизматчини жойлаштириши мумкин.
Украина Қуролли кучлари полковниги Алексей Хилченконинг нашрга маълум қилишича, Запорожега ҳужумнинг биринчи босқичида рус қўшинлари иккита дивизиядан (20-30 минг аскар) фойдаланишни режалаштирган, аммо уларнинг ярми Украинанинг ҳужумини қайтаришда Курскга йўналтирилган.
"Запороже Украина учун стратегик аҳамиятга эга. Бу ҳудуд мамлакатдаги оғир саноатнинг қолган учта марказидан бири бўлиб, Украинанинг давлат сифатида сақланиб қолиши учун муҳим аҳамиятга эга", дея қайд этади Тhe Economist.
Сўнгги икки ой ичида рус қўшинлари Запорожени ракеталар ва бошқариладиган авиабомбалар билан бомбардимон қилишни кучайтирди. Фронтнинг бу қисмида отишмалар сони ҳам кескин ортди.
Запороже шаҳри Кремль учун ҳам муҳим. Владимир Путин 2022 йилнинг кузида бутун Запороже вилоятининг аннекция қилинишини эълон қилган эди, ўша пайтда Россия армияси минтақанинг фақат учдан бир қисмини назорат қилсётган эди. Ҳозир Украина Қуролли кучлари Запороже атрофида янги мудофаа иншоотларини қурмоқда.