Бугун 7 сентябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Украина можароси якунланади, акс ҳолда бу томонларга жуда қимматга тушади — АҚШ президенти

Украина можароси якунланади, акс ҳолда бу томонларга жуда қимматга тушади — АҚШ президенти

Доналд Трампнинг бошқа баёнотлари:

◾️ Мен еттита урушга барҳам берганман ва Украина можароси ҳам худди шундай тугайди.
Шу билан бирга, Украина муаммосини ҳал қилиш кутганимдан бироз мураккаброқ бўлмоқда;

◾️ Европа Украинага хавфсизлик кафолатларини таъминлашда муҳим рол ўйнайди ва улар можарони имкон қадар тезроқ тугатишни хоҳлашади;

◾️ Биз Венесуэлада режим ўзгариши ҳақида ўйламаяпмиз;

◾️ Венесуэла ҳарбий самолётлари АҚШ ҳарбий-денгиз кучларига таҳдид туғдирса, уларни уриб туширамиз;

◾️ Жанубий Африка Республикасида ўтказиладиган G20 саммитига бормайман, у ерга мени ўрнимга вице-президент Вэнс боради;

◾️ 2026 йилда Маямида G20 саммити ўтказилади. Путин ва Си Жинпинни ушбу саммитда мамнуният билан кутиб оламан;

◾️ Ҳиндистоннинг Россия нефтини катта ҳажмда сотиб олиш қароридан норозиман. Уларга бу ҳақда тушунтирдик, юқори божлар жорий қилдик;

◾️ АҚШ Биринчи жаҳон урушини, Иккинчи жаҳон урушини ва улардан олдинги ва кейинги барча урушларда ғалаба қозонган;

◾️ Беларус президенти Александр Лукашенко ҳурматга сазовор инсон ва кучли етакчи. У 16та шахсни қамоқхонадан озод қилди. АҚШ ва Беларус 1,4 мингга яқин сиёсий маҳбусларнинг бир қисмини озод қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда, улар тез орада қўйиб юборилиши мумкин.

Киритилди: 10:42 06.09.2025. Ўқилди: 810 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!