Бугун 1 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Украина жамоаси киберспорт бўйича Жаҳон кубогини қўлга киритди

A A A
Украина жамоаси киберспорт бўйича Жаҳон кубогини қўлга киритди

Киберспорт тарихида биринчи бор Counter Strike бўйича ESPORTS World Cup турнири ташкил этилди. Мазкур мусобақа 17-21 июль кунлари Саудия Арабистонида бўлиб ўтди.

Унда дунёнинг энг кучли 15 та жамоаси Жаҳон кубоги учун баҳс олиб борди. Қизғин курашларга бой ўтган турнирда Украинанинг NAVI жамоаси ғалаба қозонди.

Украиналиклар финалда Германиянинг G2 жамоасини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратишди ва биринчи бор ташкил этилган мусобақанинг ғолибига айланишди.

Эслатиб ўтамиз, ESPORTS World Cup турнирининг умумий соврин жамғармаси 1 млн АҚШ долларини ташкил қилади.

Киритилди: 23:08 22.07.2024. Ўқилди: 829 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!