Бу ҳақда Politico хабар берди.
Киев жанг майдонида Россия устидан қозонилган вақтинчалик ғалабани мустаҳкамлаш" учун иттифоқчиларидан қурол-яроғга яна 20 миллиард доллар ажратишни сўрайди, акс ҳолда "имкониятлар ойнаси тез орада ёпилади", ҳатто "ҳалокат" юз бериши ҳам мумкин. Бу ҳақда Украинанинг юқори мартабали мулозимлари аноним тарзда Politico нашрига маълум қилган.
"Россия ёнаётганини ҳамма кўриб турибди ва биз у янада кучлироқ ёнишини хоҳлаймиз, лекин бунинг учун бизга молиявий кўмак керак", — деди Мудофаа вазирлиги вакили.
Киев ўз сўровини 18 июн ФҚБ куни бўлиб ўтадиган навбатдаги "Рамштайн" учрашувида эълон қилади. Ушбу масалани Фёдоров бир қатор давлатлардаги ҳамкасблари билан аллақачон муҳокама қилган. Кўзланган 20 миллиард долларлик кўрсаткичга эришиш учун иттифоқчиларнинг ҳар бирига 2 дан 6 миллиард долларгача маблағ ажратиш таклиф этилади: Бу ёрдам ёки кредит бўлиши мумкин.
Украинанинг юқори мартабали мулозими Киев ҳозирги вақтни Россияга ҳарбий босимни кучайтириш ва тинчлик музокараларини ўтказиш учун қулай, аммо вақт жиҳатидан чекланган фурсат деб ҳисоблашини айтди.
"Имкониятлар ойнаси тез орада ёпилади. Россия тез ва инновацион тарзда ҳаракат қилмоқда. Агар биз унга яна мослашиш учун вақт берсак, ушбу урушни ҳақиқий музокаралар орқали тугатишнинг ягона реал имкониятини қўлдан бой беришимиз мумкин. Агар Москва ўзининг ўрта масофага учувчи дронларини яратса, бу биз учун ҳалокат бўлади", — дея таъкидлади мулозим.