Украина Ғарбни Россия ҳудудига узоқ масофали зарбалар беришни маъқуллашга чақирди.
Украина Ғарбни Россияга чуқурроқ зарба бериш учун янги чақириқ билан чиқди.
«Россия террори Россия Федерацияси ичидаги қурол-яроғ омборлари, аэродромлар ва ҳарбий базаларда бошланади», деди шанба куни Украина президенти маслаҳатчиси Андрей Ермак.
«Россияга чуқур зарба беришга рухсат бериш ечимни тезлаштиради», дея қўшимча қилди у.
Янгиланган чақириқ АҚШ ва Британия раҳбарлари Вашингтонда узоқ масофага мўлжалланган қуроллардан фойдаланиш сиёсатини муҳокама қилиш учун учрашганидан бир кун ўтиб янгради. Бироқ, учрашув сиёсатда зудлик билан ўзгаришларга олиб келмади.
Ҳозирча АҚШ Киевга Америка томонидан тақдим этилган қуроллардан фақат Россиянинг Украина билан чегарасидаги чекланган ҳудудда фойдаланишга рухсат берган.