Бугун 4 август, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Украина ҳеч қачон NАТО'га аъзо бўлмайди — Залужний

Украина ҳеч қачон NАТО'га аъзо бўлмайди — Залужний

​Украинанинг Буюк Британиядаги элчиси, Украина Қуролли кучларининг собиқ бош қўмондони Валерий Залужний Украинанинг NАТО'га қўшилишига шубҳа билдирди. У бу ҳақда Киевда бўлиб ўтган элчилар йиғилишидаги евроатлантика интеграциясига бағишланган муҳокама чоғида айтиб ўтди, деб хабар беради "Европейская правда".

​"Мен NАТОни жуда яхши биламан. Тахминан 12 йил давомида NАТО стандартларини ўзлаштиришимиз билан шахсан шуғулланганман ва ҳар йили "ана-мана, аъзо бўламиз" деган эртакларни эшитганман. Афсуски, биз ҳеч қачон унга аъзо бўлмаймиз!" — деди Залужний.

​Унинг фикрича, муаммо шундаки, NАТО стандартлари замон талабларига жавоб бермайди:

​"Украина Қуролли кучларидаги мавжуд ривожланиш даражаси билан Иккинчи жаҳон уруши доктриналарига таянадиган ташкилотга аъзо бўлишнинг иложи йўқ. Катта эҳтимол билан, NАТО ҳозирги аҳволида қолади ва Украинага ўхшаб камида Россия Федерацияси даражасининг ярмига етиб олиш учун зарур бўлган стандартларга ўтишга тахминан 12 йил сарфлайди".

​Залужний "Украинага бугунги кунда NАТО мамлакатларида ҳали мавжуд бўлган технологиялар зарурлигини" тан олди. Бироқ у Украина энди шаклланадиган блок ва иттифоқларга қўшилади, деб ҳисоблайди. "Катта эҳтимол билан, гап Европанинг ҳарбий-сиёсий хавфсизлик блоки ҳақида боради", — деди Украина Қуролли кучларининг собиқ бош қўмондони.

Киритилди: Бугун 12:56. Ўқилди: 1127 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!