Украина расмийлари ҳаводаги оташкесимни муҳокама қилишга тайёр эканини билдирди. Бу ҳақда Президент Офиси раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк Corriere della Sera нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
Подолякнинг айтишича, ҳаво ҳужумларини тўхтатиш – реал музокаралар учун бошланғич нуқта сифатида қаралиши мумкин.
«Ҳар қандай оташкесим, айниқса умумий тарздаги, – бу мулоқот бошланиши мумкин бўлган нуқта», – деди у.
Шу билан бирга, Украина томони Россиянинг стратегик авиациядан ва кенг кўламли дрон ҳужумларидан воз кечиши эҳтимоли жуда паст эканини таъкидлади.
«Авиация бомбардимонлари – Москва учун Украинага психологик босим ўтказиш ва бизнинг позициямизга таъсир қилишнинг асосий воситасидир», – дея қўшимча қилди Подоляк.