Украина фронтда ва дронларни бошқариш учун фойдаланадиган Starshield (Starlink'нинг ҳарбий версияси) сунъий йўлдош алоқаси ишлашини чеклаш тўғрисидаги фармойиш Оқ уйдан келиб тушган, деб хабар бермоқда агентлик ўз манбаларига таяниб.
Reuters суҳбатдошлари буйруқни айнан ким берганига аниқлик киритмаган, фақат тегишли кўрсатма Пентагонга келиб тушганини билдирган.
14 октябр тонгидан бошлаб украиналик амалдорлар ва ҳарбийлар Starshield билан боғлиқ муаммолар ҳақида хабар бера бошлашди. Бу ҳолат АҚШ президенти Доналд Трамп ва Украина президенти Володимир Зеленский ўртасидаги муносабатлар ёмонлашгани фонида юз берди.
Вашингтон Украина учун Starshield ишлашига қандайдир чекловлар жорий этилганини расман тасдиқламади, ўз навбатида SpaceX раҳбари Илон Маск тизим ишлашини фақат Пентагон чеклаши мумкинлигини айтиб ўтди.
15 октябр тонгида Украина оммавий ахборот воситалари ҳарбийларга таяниб, Украина Қуролли кучлари учун Starshield ишлаши тикланганини хабар қилди.