Бугун 5 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Украина Европа Иттифоқидан яна 4,36 млрд евро ёрдам олди

Украина Европа Иттифоқидан яна 4,36 млрд евро ёрдам олди


Украина Европа Иттифоқидан 4,36 миллиард евро миқдорида маблағ олди. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати хабар берди.

Маблағнинг 3,7 миллиард евроси давлат харажатларини қоплашга, 660 миллион евроси эса мудофаа соҳасига йўналтирилади.

Ушбу маблағ Европа Иттифоқининг Украинага икки йил давомида 90 миллиард евро кредит ажратиш дастури доирасида берилган.

Аввалроқ Украина ҳукумати йил охирига қадар давлат бюджети маблағларида катта тақчиллик юзага келишини маълум қилган эди.

Киритилди: Бугун 18:47. Ўқилди: 151 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!