Бугун 5 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

сни “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан мукофотлади

сни “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан мукофотлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 ноябрь куни мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Тожикистон Республикаси Мажлиси олий Мажлиси миллий Раиси Рустами Эмомалини қабул қилди.

Учрашув аввалида Мажлиси миллий Раиси давлатимиз раҳбарига Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмоннинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон – Тожикистон дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини, жумладан, икки мамлакат парламентлари ҳамкорлиги доирасида янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Барча йўналишлардаги ҳамкорлик жадал суръатларда ривожланаётгани мамнуният билан қайд этилди. Ўзаро савдо ва юк ташиш ҳажмлари ортиб бормоқда. Саноат, қурилиш, энергетика, қишлоқ хўжалиги, электротехника ва бошқа соҳаларда кооперация лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда. Қўшма Инвестиция компанияси самарали фаолият юритмоқда.

Пойтахтлар ва ҳудудлар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни рағбатлантириш, маданий-гуманитар, таълим ва туризм соҳаларидаги алмашинувларни кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.

Олий даражада эришилган келишувлар ва қўшма ташаббусларни илгари суришда қонунчилик органларининг ролини ошириш, бу борада парламентлараро комиссиялар, дўстлик гуруҳлари ҳамда соҳавий қўмиталар фаолиятини фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунида Ўзбекистон етакчиси Рустами Эмомалини икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашдаги катта хизматлари, парламентлараро мулоқотни кенгайтириш борасидаги самарали фаолияти учун давлатимизнинг юксак мукофоти – “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирлади.

Киритилди: 23:05 04.11.2026. Ўқилди: 359 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!