Бугун 6 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

"Олтин тўп" атрофида можаро: Франция полицияси текширув бошлади

"Олтин тўп" атрофида можаро: Франция полицияси текширув бошлади

Франция полицияси "Олтин тўп" мукофоти натижаларига пул тикиш билан боғлиқ шубҳали ҳолатларни текширмоқда.

Upside нашрининг The Athletic томонидан тасдиқланган маълумотларга таяниб хабар беришича, Polymarket платформасидаги 12 та аккаунт эркаклар ўртасидаги "Олтин тўп" овоз беришида кучли бешликнинг якуний тартибини тўлиқ тўғри топган.

Ушбу аккаунтлар орқали жами 250 минг евро тикилган ва қарийб 200 минг евро фойда олинган.

Франция ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбанинг таъкидлашича, бу ҳолат иштирокчилар олдиндан махфий маълумотларга эга бўлган бўлиши мумкинлиги ҳақида шубҳа уйғотмоқда.

Мукофот ташкилотчиси France Football натижалар эълон қилинишидан аввалроқ шубҳали фаоллик ҳақида огоҳлантирилган.

"Олтин тўп" мукофотининг ҳалоллиги биз учун мутлақ устувор вазифа. Тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат тайёрлаяпмиз. Текширув давом этаётгани сабабли ҳозирча қўшимча маълумот бера олмаймиз", — деди France Football вакили The Athletic нашрига.

Эслатиб ўтамиз, бу йил "Олтин тўп" Гарри Кейнга насиб этди. Кейинги ўринларни Килиан Мбаппе, Ламин Ямаль, Родри ва Лионель Месси эгаллади.

Киритилди: 23:44 04.11.2026. Ўқилди: 1405 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар