Украина Европа Иттифоқи учун Россияга қарши янги санкциялар режаси бўйича ҳужжат тайёрлади.
Бу ҳақда The Financial Times лойиҳага таяниб хабар берди.
"ЕИ учун таклиф этилаётган навбатдаги санксиявий қадамлар" деб номланган ҳужжатни Владимир Зеленскийнинг офиси ишлаб чиққан.
Мақолада таъкидланганидек, Украина Европа Иттифоқи энергетика ва молия соҳаларида, шунингдек, Россия ҳарбий-саноат мажмуасида бир қатор жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан санкциялар жорий этиши керак, деб ҳисоблайди.