Россиянинг Торопец шаҳрида 18 сентябрга ўтар кечаси ҳужумга учраган ҳарбий объект Ракета ва артиллерия бош бошқармасининг арсеналидир, дейилади хабарда.
Нашрнинг ёзишича, бу Россия Мудофаа вазирлиги томонидан 2015 йилда ўқ-дориларни сақлашни яхшилаш дастури доирасида қурилган 13 та омборхонадан биридир.
Ўз навбатида, Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши қошидаги Дезинформацияга қарши кураш маркази раҳбари Андрей Коваленконинг сўзларига кўра, Твер вилоятидаги омборда “Град”, С-300, С-400 ракета тизимлари, шунингдек, “Искандер” комплекслари учун баллистик ракета ва ўқ-дорилар сақланган.
Айни пайтда, Россия расмийлари ва давлат ОАВлари дрон ҳужуми ва у келтириб чиқарган «ёнғин» туфайли Торопец аҳолиси эвакуация қилингани ҳақида хабар беришди.