Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Украина дронлари Татаристондаги Wildberries ва Оzon омборларига ҳужум қилди

Украина дронлари Татаристондаги Wildberries ва Оzon омборларига ҳужум қилди

Татаристоннинг Зеленодолск шаҳридаги Wildberries омборига қилинган ҳужум ҳақида Украина Теlegram каналлари, шунингдек, гувоҳларнинг фото ва видеоларини ўрганган Астра Теlegram канали хабар берди.

Бундан ташқари, Украина Теlegram каналлари Зеленодолскдаги Оzon маркетплейси омбори яқинида содир бўлгани айтилаётган дрон портлаши акс этган видеони эълон қилди.

Wildberries матбуот хизмати компаниянинг Зеленодолскдаги омбор мажмуаси одатий режимда ишлаётганини маълум қилди. Хабарда ҳужум ҳақида ҳеч нарса дейилмаган.

Оzon матбуот хизмати ТАСС агентлигига Зеленодолскдаги логистика мажмуаси ва маҳсулотларга зарар етмагани, ходимлар эвакуация қилинганидан сўнг омбор ўз фаолиятини қайта тиклаганини билдирди.

Киритилди: 13:01 31.07.2026. Ўқилди: 1223 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!