Украина дронлари Россиянинг Ростов вилоятидаги Ozon ва DNS омборларига ҳужум қилди.
Теlegram-каналлар DNS электроника дўконлари тармоғининг иккита омбори зарбага учрагани ҳақида ёзмоқда. "Астра" нашри видеоларни таҳлил қилиб, компаниянинг камида битта омбори, Аксайдаги биносида ёнғин юзага келгани ҳақида хулосага келди.
Шунингдек, дронлар Ростов вилоятидаги Ozon маркетплейси омборига ҳам ҳужум қилди, буни компания матбуот хизмати тасдиқлади.
Маълум қилинишича, омборда ёнғин келиб чиққан ва у тезда ўчирилган. Ҳужум оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. "Астра" маълумотларига кўра, ушбу бино DNS омбори ёнида жойлашган бўлган.