Бугун 29 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Украина дронлари Перм ўлкаси ва Оренбург вилоятига ҳужум қилди

Украина дронлари Перм ўлкаси ва Оренбург вилоятига ҳужум қилди

Киев дронлари Россиянинг Перм ўлкаси ва Оренбург вилоятидаги саноат объектларига зарба берди.

Перм ўлкаси губернатори Дмитрий Махониннинг маълум қилишича, дрон муниципал округдаги "саноат майдончаларидан бирига" келиб тушиши оқибатида ёнғин чиққан. Гарчи расмийлар объект номини очиқламаган бўлса-да, маҳаллий манбалар ва "Astra" нашри дронлар Пермдаги нефтни қайта ишлаш заводига йўналтирилганини хабар қилмоқда. Шаҳар узра қуюқ тутун кўтарилгани айтиляпти.

Шунингдек, Оренбург вилояти раҳбари Евгений Солнцев ҳам бир нечта саноат корхоналари ҳужумга учраганини тасдиқлади. Маълумотларга кўра, Орск шаҳридаги "Орскнефтеоргсинтез" нефтни қайта ишлаш заводига ҳам ҳужум қилинган. Ҳозирча қурбонлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот йўқ, ишчилар эса эвакуация қилинган.

Киритилди: Бугун 15:15. Ўқилди: 330 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!