Бу ҳақда The Moscow Times нашри хабар бермоқда.
Август ойи бошидан бери дрон ҳужумлари камида тўртта йирик нефтни қайта ишлаш заводини ишдан чиқарди: Новокуйбишевск, Саратов, Самара ва Волгоградда. Роснефтнинг Рязандаги энг йирик нефтни қайта ишлаш заводи ҳам қисман ёпилди.
Умумий қувватни йўқотиш йилига 44 миллион тоннани ташкил этди (13,5%). Таққослаш учун: 2023 йилда Россия нефтни қайта ишлаш заводлари 267 миллион тоннани қайта ишлашди - бу сўнгги 12 йилдаги энг паст кўрсаткич.
Reuters хабарига кўра, айрим нефтни қайта ишлаш заводларини таъмирлаш камида бир ой давом этади, Самара нефтни қайта ишлаш заводи эса август ойи охиригача ишламайди.