Бу йилги учрашувга қараганда 2022 йилги Истанбул тинчлик музокараларида Украина делегацияси “мустақилроқ ва эркинроқ” кўринар эди, - деди Россия музокаралар гуруҳи раҳбари Владимир Мединский RTда америкалик журналист Рик Санчесга берган интервьюсида.
Унинг сўзларига кўра, украиналик музокарачилар “қандайдир улкан корпорация томонидан ёлланган топ-менежерларга ўхшайди”. Улар жиддий қарорлар қабул қилишга қодир эмас.
Шу ўринда Мединский Россиянинг 2022 йилдаги шартларини эсга олди:
▪️ Киевнинг НАТОга аъзо бўлишдан ва ўз ҳудудида хорижий ҳарбий базаларни жойлаштиришдан бош тортиши;
▪️ Қримнинг Россия таркибида тан олиниши;
▪️ Рус тилидан фойдаланиш бўйича чекловларни олиб ташлаш;
▪️ ДХР ва ЛХРни тинч қўйиш.