Украина бош вазири Денис Шмигал мамлакат мудофаа вазири бўлиши мумкин.
Бу ҳақда "РБК-Украина" манбаларга таяниб хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, Шмигал ўрнини бош вазир ўринбосари Юлия Свириденко эгаллайди, Украина Мудофаа вазирлигининг амалдаги раҳбари Рустем Умеров эса Киевнинг АҚШдаги элчиси этиб тайинланиши мумкин. Нашрнинг ёзишича, Украина президенти Владимир Зеленский ҳукумат таркибидаги ўзгаришлар ҳақида аллақачон қарор қилган.
Бундан ташқари, айрим вазирликлар бирлашиши ва Вазирлар Маҳкамаси таркибидаги ваколатлар қайта тақсимланиши кутилмоқда. Шу тариқа, амалдаги бир қанча вазирлар ўз лавозимларини йўқотиши мумкин, аммо аниқ номлар ҳали аниқланмаган.