Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Украина армияси Курск вилоятидаги 100 та аҳоли пунктини эгаллаб олган

Украина армияси Курск вилоятидаги 100 та аҳоли пунктини эгаллаб олган

Украина армияси Курск вилоятидаги 100 та аҳоли пунктини эгаллаб олган. Бу ҳақда Украина Қуролли Кучлари Бош Қўмондони хабар берди.

Олександр Сирский бу маълумотни “Украина 2024. Мустақиллик” форумида айтиб ўтди.

"Украина Қуролли кучлари Курск вилоятининг 1294 квадрат километр майдонини назорат қилмоқда. 600 нафарга яқин рус аскари асирга олинган", — дея маълум қилди Украина Қуролли кучлари Бош қўмондони.

Бундан ташқари, Сирский Россия армияси қўмондонлиги Курск йўналишига 30 мингга яқин аскарни жойлаштирганини ва «бу кўрсаткич ўсиб бораётганини» айтди.

Киритилди: 22:07 27.08.2024. Ўқилди: 1631 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!