Украина АҚШ билан қитъалараро ракеталарни уриб тушира оладиган қуроллар бериш масаласини муҳокама қилмоқда, деб ёзади Украина ОАВлари.
Агентлик суҳбатдошларининг таъкидлашича, гап аввалроқ Полшадаги АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари базасида жойлаштирилганларга ўхшаш Патриот ҳаво мудофаа тизими ёки Аэгис жанговар тизимларининг модернизация қилинган версияси ҳақида кетаётган бўлиши мумкин.
Президент Владимир Путин кеча «Орешник» баллистик ракетасидан Днепрдаги объектга зарба бериш учун фойдаланилганини эълон қилди. Бунга сабаб сифатида у Украина Қуролли кучларининг 19 ва 21 ноябрь кунлари Ғарб давлатлари томонидан тақдим этилган АТАCМС ва Сторм Шадоw ракеталари билан Россия ҳудудларига берган зарбаларини келтирди. Ракета ядро зарядига эга эмас эди.