Бу ҳақда Politico хабар бермоқда.
Нашр манбасига кўра, Қўшма Штатлар делегацияси ушбу учрашувда келишувда олдинга силжишга умид қилмоқда.
Politico суҳбатдошнинг билдиришича, музокаралар аввалги иккитаси каби Абу-Дабида ёки Флорида штатининг Майами шаҳрида бўлиб ўтиши мумкин. Аввалроқ Украина президенти Володимир Зеленский янги учрашув АҚШда бўлиб ўтиши мумкинлиги ҳақида айтган эди. Москва янги музокаралар жойи ва санасини тасдиқламади, АҚШ буни расман эълон қилмади.
Аввалги уч томонлама музокаралар 4-5 феврал кунлари Абу-Дабида бўлиб ўтган, ўшанда Киев ва Москва ҳарбий асирларни “157 га 157” формуласи бўйича алмашинувга келишиб олганди. Учрашув иштирокчилари уни “конструктив” деб аташди, бироқ аниқ натижаларни эълон қилмади.
“ТАСС”нинг манбаларга таяниб хабар беришича, уч давлат вакиллари иқтисодий жиҳатлар, ҳудудий масала, ўт очишни тўхтатиш механизмини муҳокама қилган.