Украина АҚШ - Россия учрашувидан сўнг америкаликлар билан яна бир музокара ўтказади. Бу ҳақда AFP нашри хабар берди.
"Ҳозирча биз Қўшма Штатлар ва Россия ўртасидаги учрашув натижаларини кутмоқдамиз. Шу асосда бизда АҚШ билан яна бир учрашув бўлади", — дея маълум қилди юқори мартабали украин амалдори АFP'га анонимлик шарти билан.
Манбаларга кўра, Россия ва АҚШ вакиллари учрашувда Украина билан аввалдан келишилган, ўт очишни тўхтатишга доир ишланмаларни кўриб чиқмоқда.
Украина президенти офиси раҳбарининг маслаҳатчиси Сергей Лешенконинг маълум қилишича, якшанба куни Саудия Арабистонида украинлик ва америкалик делегациялар ўртасидаги музокараларда, жумладан, кемалар ҳаракати хавфсизлиги ва украин портларига ҳужумларни тўхтатиш масалалари муҳокама қилинган. Шунингдек, учрашув давомида асирларни алмашиш масаласи ҳам кўтарилган.