Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Украина адлия вазири коррупция можароси сабаб лавозимидан четлаштирилди

Украина адлия вазири коррупция можароси сабаб лавозимидан четлаштирилди

Украина бош вазири Юлия Свириденконинг маълум қилишича, Герман Галушенкони лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги қарор ҳукуматнинг навбатдан ташқари йиғилишида қабул қилинган. Унинг сўзларига кўра, адлия вазири вазифасини ҳозирча Европа билан интеграция масалалари бўйича вазир ўринбосари Людмила Сугак бажаради.

Аввалроқ Украина НАБУ (Миллий коррупцияга қарши бюро) ва САП (Махсус коррупцияга қарши прокуратура) энергетика соҳасидаги йирик коррупция схемаси бўйича кенг кўламли амалиёт ўтказганини эълон қилган эди. 10 ноябр куни эрталаб терговчилар Зеленскийнинг собиқ бизнес ҳамкори ва “Квартал 95” студияси ҳаммуассиси Тимур Миндичнинг уйида тинтув ўтказган, бироқ у бир неча соат олдин мамлакатни тарк этгани аниқланган. Тинтувлар “Энергоатом” давлат компанияси ва Галушенконинг уйида ҳам ўтказилган.

Терговчиларнинг билдиришича, энергетика соҳасидаги давлат корхоналари билан боғлиқ коррупция схемаси иштирокчилари шартномалар қийматининг 10–15 фоизини воситачилар орқали шахсий фойда сифатида олиб келган. НАБУ маълумотига кўра, олинган тахминан 100 миллион доллар маблағ Киев марказида жойлашган алоҳида офис орқали легаллаштирилган.

Киритилди: 16:44 12.11.2025. Ўқилди: 639 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!