АҚШ президентининг элчиси Стив Уиткофф пайшанба куни Авраам келишувларига янги давлат қўшилиши ҳақида эълон қилди.
У бу ҳақда Майамида бўлиб ўтган Америка бизнес форумида маълум қилган.
"Бугун кечқурун Вашингтонга қайтаман, чунки биз бошқа давлатнинг Авраам келишувига қўшилиши ҳақида эълон қиламиз" - деди Уиткофф.
2020 йилда АҚШ Исроил ва араб давлатлари ўртасидаги муносабатларни нормаллаштиришга қаратилган жараённи бошлади. Бунинг натижасида "Авраам тинчлик келишувлари" деб номланувчи ҳужжатлар тўплами имзоланди. Битимларга БАА, Баҳрайн ва Марокаш қўшилди. Судан ҳукумати келишувларга қўшилишдан манфаатдорлигини билдирди ва декларатив қисмини имзолади, бироқ Хартум Исроил билан тегишли ҳужжатни имзоламади. АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам Саудия Арабистони келишувларга қўшилишига умид билдирди.