Бугун 5 сентябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Уиткофф БАА раҳбарининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси билан махфий учрашув ўтказди

Уиткофф БАА раҳбарининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси билан махфий учрашув ўтказди

АҚШ президенти Дональд Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф дам олиш кунлари БАА миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Шайх Таҳноун бин Зайд Ал Наҳян билан Эронга оид кейинги қадамларни муҳокама қилиш учун учрашди.

Бу ҳақда Axios нашри учрашувдан хабардор икки манбага таяниб хабар бермоқда.

Нашр манбаларига кўра, илгари оммага эълон қилинмаган музокаралар Италиянинг Сардиния оролида бўлиб ўтди. Хабарларга кўра, Виткофф ва Таҳноун Эрон атрофидаги инқирозни ҳал қилиш бўйича кейинги қадамларни, шунингдек, бошқа бир қатор масалаларни муҳокама қилишган.

Axios хабар беришича, Таҳноун бин Зайд Ал Наҳян Амирликлардаги энг нуфузли шахслардан бири: у БАА президенти Муҳаммад бин Зайд Ал Наҳяннинг укаси ва миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси, шунингдек, Абу-Даби ҳокимининг ўринбосари. Шунингдек, у мамлакатнинг инвестиция ва технология манфаатларининг катта қисмини назорат қилади.

Оқ уй изоҳ бериш сўровига жавоб бермади.

Киритилди: 10:30 03.09.2026. Ўқилди: 590 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!