Бугун 29 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Уфқ яна тиниқлашди: тоза ҳаво қайтди, табиат биздан миннатдор

Уфқ яна тиниқлашди: тоза ҳаво қайтди, табиат биздан миннатдор

Сўнгги кунларда Тошкент шаҳри ҳавоси сезиларли тоза бўлди. Кўпдан бери чанг ва тутун ғубори ортига яширинган тоғлар яна бўй кўрсата бошлади. Нафас олишдаги енгиллик, осмондаги юлдузларнинг тиниқлиги мусаффо муҳит яна қайтганини акс эттирмоқда.

Бу табиатнинг шунчаки «инъоми» эмас, балки экологик барқарорлик йўлида ташланган қатъий ва тезкор қадамларнинг амалий натижасидир.

Сўнгги вақтларда:

”Махсус комиссия”нинг тизимли ва натижали иш олиб борди;

Саноат корхоналари устидан ўрнатилган қатъий назорат;

Экологик рейдларнинг изчиллиги;

Жамоатчилик назоратининг кучайиши ва «яшил» ташаббусларнинг қўллаб-қувватланиши ўз мевасини бермоқда.

Бугунги тиниқ осмон — агар ирода ва масъулият бўлса, экологик муаммоларни ҳал қилиш мумкинлигининг исботидир. Табиат ўзига бўлган эътиборни ҳеч қачон жавобсиз қолдирмайди: биз уни асрасак, у бизга соғлом ҳаёт ва мусаффолик ҳадя этади.

Тоза ҳаво — умумий ютуғимиз ва умумий масъулиятимиздир.

Киритилди: 21:08 28.12.2025. Ўқилди: 569 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!