Бугун 14 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

UFC'да Қозоғистондан яна бир жангчи пайдо бўлади

A A A
UFC'да Қозоғистондан яна бир жангчи пайдо бўлади

Қозоғистонлик аралаш яккакураш устаси Дияр Нургожай Дана Уайт Даъвогарлар сериясида ғалаба қозониб, UFC билан шартнома имзолаш имкониятини қўлга киритди.

У DWCS турнири доирасида польшалик Бартош Шевчукка қарши октагонга чиқиб, рақибини иккинчи раундда нокаутга учратди. 27 ёшли спортчи яримоғир вазн тоифасида жанг қилади. У Eagle FC Лигасининг собиқ чемпиони ҳисобланади.

Маълумот ўрнида, яримоғир вазн тоифасида ўзбекистонлик UFC жангчиси Богдан Гусков айни пайтда Лига рейтингида 14-ўринни эгаллаб турибди. UFC'даги қозоғистонликлар сони эса 6 нафарга етганини алоҳида таъкидлаш лозим.

Киритилди: 20:36 03.10.2024. Ўқилди: 1158 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!