Бугун 26 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

UFC 310. Шавкат Раҳмонов иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди

UFC 310. Шавкат Раҳмонов иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида давом этаётган UFC 310 турнирининг иккинчи асосий жанги (co main event) якунланди.

Унда ярим ўрта вазн тоифасида қозоғистонлик аралаш якка кураш устаси, камар учун даъвогар бўлиб турган Шавкат Раҳмонов Ирландия вакили Иан Гарри Мачадога қарши октагонга кўтарилди.

5 раундга мўлжалланган беллашув тўлиқ давом этди. Баҳсда Раҳмонов очколар ҳисобига кўра зафар қучди. Уччала ҳакам ҳам 48:47 ҳисобидаги ғалабани Сурхондарёда туғилган Раҳмоновга тақдим этди.

Маълумот ўрнида, Шавкат Раҳмонов ярим ўрта вазн тоифасида UFC рейтингида уч, Гарри эса еттинчи ўринни эгаллаб турибди.

Бугун Шавкат Раҳмонов фаолиятидаги 19-жангини ўтказди, унинг ҳисобида ҳозирча бирорта мағлубият ёки дуранг йўқ. Гарри эса бугун 16-жангида илк бор мағлубиятни қабул қилиб олди.

Киритилди: 13:37 08.12.2024. Ўқилди: 2505 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!