УЕФА суперкубогида ЕЧЛ ғолиби «Реал» Европа Лигаси чемпиони «Аталанта» билан тўқнаш келиб, иккинчи бўлимдаги голлар эвазига ишончли ғалабага эришди.
59-дақиқада Винисиуснинг узатмасидан сўнг Валверде ҳисобни очган бўлса, 68-дақиқада Беллингэмнинг ассистидан кейин Мбаппе Мадрид клубидаги илк ўйинида дебют тўпини киритди.
Шу тариқа «Реал» 6-бор суперкубокни ютиб, «Барселона» ва «Милан»ни ортда қолдирган ҳолда мутлақ рекордчига айланди.
УЕФА суперкубоги
Реал — Аталанта 2:0
14 август. Варшава, «ПГЕ»
Голлар: Валверде (59), Мбаппе (68).