Бугун 16 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

УЕФА Россия ва Бокуни Евро-2020 ўйинларини ўтказиш ҳуқуқидан маҳрум қилиши мумкин

A A A
УЕФА Россия ва Бокуни Евро-2020 ўйинларини ўтказиш ҳуқуқидан маҳрум қилиши мумкин

2020 йилги Европа чемпионати формати ўзгартирилиши мумкин.

Манбага кўра, УЕФА коронавирус пандемияси туфайли қитъа чемпионатига мезбонлик қиладиган шаҳарлар рўйхатини қисқартириш ҳақида ўйламоқда. Энг ёмон ҳолатда мусобақа бир мамлакатда 4 стадиондан фойдаланган ҳолда ўтказилади. Бу пандемия даврида ортиқча парвозларни камайтириш мақсадида амалга оширилиши мумкин. 

Хабар қилинишича, Арманистон билан тўқнашувда бўлган Боку, шунингдек, Санкт-Петербург УЕФА томонидан рўйхатдан чиқаришга асосий даъвогарлар бўлиб турибди.

Аввалроқ Евро-2020 коронавирус туфайли 2021 йилга қолдирилганди. Турнир Европанинг 12 шаҳрида ўтказилиши режа қилинган эди: Санкт-Петербург, Лондон, Мюнхен, Боку, Рим, Бухарест, Копенҳаген, Амстердам, Бильбао, Глазго, Будапешт ва Дублин.

Киритилди: 19:29 16.10.2020. Ўқилди: 3033 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!