Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

УЕФА Миллатлар лигаси: Испания терма жамоаси Чехияни ишончли мағлуб этди

УЕФА Миллатлар лигаси: Испания терма жамоаси Чехияни ишончли мағлуб этди

УЕФА Миллатлар лигаси (А дивизиони) гуруҳ босқичининг 5-туридан ўрин олган Чехия ва Испания терма жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди.

Прага шаҳридаги «ЭПЕТ Арена» стадионида ўтказилган баҳс меҳмонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Учрашувнинг 39-дақиқасида испаниялик вингер Алекс Баэна пенальтини аниқ амалга оширди. 90+6-дақиқада эса ҳимоячи Марк Пубиль якуний ҳисобни ўрнатди.

Испания III гуруҳда бешта ўйинда 15 очко жамғарган ҳолда биринчи ўринни эгаллаб турибди. Чехия терма жамоаси эса очко тўплай олмаган ҳолда сўнгги поғонада бормоқда.

Киритилди: 08:36 13.11.2026. Ўқилди: 530 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар