УEФАнинг келаси мавсумда еврокубоклардан тушган даромади 4 миллиард евродан ошади.
УEФА 2025/26 йилги мавсумда Чемпионлар лигаси, Европа лигаси, Конференциялар лигаси ва УEФА Суперкубогидан тушган даромадни 4,4 миллиард еврога баҳоламоқда, бу ўтган мавсумдаги билан бир хил.
Мусобақалар учун ташкилий ва маъмурий харажатлар 387 миллион еврога баҳоланмоқда.
Еврокубоклар саралашидан клубларга харажатлар ва тўловлар, саралашдан ўта олмаган жамоалар, аёллар ва ёшлар терма жамоалари учун тўловлар чегириб ташлангандан сўнг соф даромад 3,548 миллиард еврони ташкил қилади. Уларнинг 231 миллиони (6,5 фоизи) УEФА томонидан Европа футболи учун ажратилади, қолган 3,317 миллиарди эса еврокубокларнинг асосий босқичида иштирок этувчи клублар ўртасида тақсимланади.
3,317 миллиард евронинг 2,437 миллиарди Чемпионлар лигаси ва Суперкубоги иштирокчиларига, 565 миллиони Европа лигаси жамоаларига, 285 миллиони эса Конференциялаар лигаси клубларига берилади.