Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (UEFA) Халқаро футбол федерацияси (FIFA) президенти Жанни Инфантинонинг Жаҳон чемпионатидаги улушларни хусусий инвесторларга сотиш режаларини танқид қилди, деб хабар бермоқда ESPN.
The Telegraph ва The Financial Times 28 июл куни FIFA Жаҳон чемпионатини назорат қилувчи янги компаниядаги тахминан 20–30 фоизлик улушни сотишни режалаштираётгани ҳақида хабар берди. Эҳтимолий битим суммаси 20 миллиард долларга баҳоланмоқда.
"Бу футболни бошқарувчи институтлар ҳеч қачон босиб ўтмаслиги керак бўлган чизиқдан ўтишдир. UEFA бунга жуда жиддий муносабатда. Бу барча миллий футбол ассоциацияларига ҳам тегишли.
Шунингдек, барча манфаатдор томонларга, лигалар, клублар, ўйинчилар, мухлислар, ҳукуматлар ва ўйин келажагига бефарқ бўлмаганларнинг барчасига тегишли. Футболнинг руҳи ва бошқаруви савдо қилинадиган актив эмас, айниқса молиявий манфаатни ким олаётгани бўйича шаффофлик нолга тенг бўлган бир вазиятда", — дейилади UEFA баёнотида.
UEFA шунингдек, "Ҳеч биримиз футболнинг эгаси эмасмиз ва FIFA уни сотиш ҳуқуқига эга эмас", — дея таъкидлаган.