Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

УЕФА Евро-2020 мусобақасида жамоалар қайдномасидаги футболчилар сони оширилади

УЕФА Евро-2020 мусобақасида жамоалар қайдномасидаги футболчилар сони оширилади

УЕФА Евро-2020 мусобақасида жамоалар қайдномасидаги футболчилар 26 нафаргача оширилишини маълум қилди.

Унга кўра, илгари қайдномадаги футболчилар сони 23 та бўлган бўлса, эндиликда уларнинг сони расмий равишда 26 кишига кенгайтирилди.  Бундан кўзланган мақсад CОВИД-19 пандемияси сабабли юзага келиши мукин бўлган ўйинчилар етишмовчилигини олдини олишдир.

Бундан ташқари, УЕФАнинг таъкидлашича, 1 июнь куни қайдномалар эълон қилинигандан кейин ҳам агарда жамоадан бирор футболчи жароҳат олса ёки коронавирусга чалинса, жамоа мураббийи футболчини бошқа бир соғлом ҳамкасбига алмаштириш имкониятига эга бўлади.

Дарвозабонларга келсак, улар жамоанинг таркибида 1 ёки 2 та соғлом дарвозабон бўлса ҳам, жароҳат олган тақдирда ҳар бир ўйиндан олдин бошқа дарвозабонга алмаштирилиши мумкин.  Ёзиб олинган ўйинчиларни дастурга қайта қўшиб бўлмайди.

Киритилди: 16:13 05.05.2021. Ўқилди: 1983 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!