Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

УЕФА Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга номзодларни эълон қилди

УЕФА Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга номзодларни эълон қилди

УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг дастлабки ўйинлари якунларига кўра ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга номзодларни маълум қилди.

«ПСЖ» вингери Хвича Кварацхелия «Челси»га қарши баҳсда (5:2) дубль ва голли узатмани амалга оширди. «Реал» ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде «Манчестер Сити» билан ўйинда (3:0) учта гол урди.

«Бавария» вингери Майкл Олисе «Аталанта»га қарши учрашувда (6:1) иккита гол ва битта ассист қайд этди. «Атлетико» ҳужумчиси Хулиан Альварес эса «Тоттенхэм» билан баҳсда (5:2) 2 та гол уриб, битта голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 12:58 12.03.2026. Ўқилди: 1284 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар