УЕФА Чемпионлар лигаси 2025/2026 мавсуми 1/8 финалидаги Бенфика – Реал Мадрид учрашувида бразилиялик футболчи Винисиус Жуниорга нисбатан дискриминацион хатти-ҳаракатлар бўлгани ҳақидаги айбловлар юзасидан тергов бошланганини эълон қилди.
Ташкилот баёнотида айтилишича, ўйин давомида кузатилган ҳолатлар бўйича текширув ўтказиш учун УЕФАнинг этика ва интизом инспектори тайинланган. Қўшимча маълумотлар яқин кунларда тақдим этилади.
Учрашув 17 февраль куни Лиссабондаги “Луз” стадионида бўлиб ўтди. 50-дақиқада Винисиус Жуниор гол уриб, “Реал Мадрид”ни 1:0 ҳисобида олдинга олиб чиқди. Шундан сўнг у майдон четида ўзига нисбатан ирқий ҳақоратлар бўлганини билдирди.
Футболчи бош ҳакам — франциялик Франсуа Летэксьега “Бенфика” ўйинчиси Жанлука Престианни томонидан ирқий ҳаракат содир этилганини айтди.
Ҳолат юзасидан расмий қарор тергов якунларига кўра қабул қилинади.