Бугун 26 август, 2025 йил, сешанба

O'ZB

УЕФА «Барселона»га Чемпионлар лигасининг биринчи ўйинини сафарда ўтказишга рухсат берди

УЕФА «Барселона»га Чемпионлар лигасининг биринчи ўйинини сафарда ўтказишга рухсат берди

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) «Барселона» клубига жорий мавсум Чемпионлар Лигасидаги биринчи учрашувини сафарда ўтказишга розилик берди. Бу орқали каталонияликлар ўз уй стадионини ўйинларга тайёрлаб олиш имкониятига эга бўлади. Бу ҳақда Catalunya Radio хабар берди.

Манбанинг маълумотича, «Барселона» ўз уй учрашувларини ҳозирча аниқ қайси стадионда — «Камп Ноу»дами ёки «Олимпик Льюис Компанис»дами — ўтказиши маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, 2025/2026 йилги мавсум Чемпионлар Лигасининг умумий босқич қуръаси 28 август куни ўтказилади. Ўтган мавсумда «Барселона» ярим финалгача етиб борган ва икки учрашув натижалари бўйича «Интер»га 6:7 ҳисобида мағлубиятга учраган эди.

Киритилди: 09:51 22.08.2025. Ўқилди: 556 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!