Бугун 13 август, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Учувчи парвоздан олдин гиёҳванд моддалар қабул қилганлиги сабабли, самолётни ҳалокатга учратишига сал қолди

Учувчи парвоздан олдин гиёҳванд моддалар қабул қилганлиги сабабли, самолётни ҳалокатга учратишига сал қолди

Учувчи парвоздан олдин гиёҳванд моддалар қабул қилиб, Ҳиндистонга кетаётган йўловчи самолётини уриб юбориши мумкин эди.

The Times of India нашри хабар беришича, воқеа 4 август куни Пхукетдан Нью-Деҳлига учаётган Air India рейсида содир бўлган.

"У кабинанинг полида ўтириб, сигарет чекишга уринаётган эди. Борт кузатувчилари уни ўриндиғига қайтаришга мажбур бўлишди. У бутунлай назоратдан чиқиб кетган эди. Самолётдан тушгандан сўнг, у нормал юра олмади", дейилади хабарда.

Гиёҳванд моддалар таъсирида капитан 91 метрга кескин пастга тушди. Натижада 20 йўловчи ва тўртта экипаж аъзоси жароҳат олди. Биринчи офицер самолётни бошқаришни ўз қўлига олди ва самолётни хавфсиз қўндирди.

Парвоздан сўнг капитан гиёҳванд моддалар тестидан ижобий натижа олди ва парвоздан четлаштирилди.

Киритилди: Бугун 11:50. Ўқилди: 494 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!