Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “H.” МЧЖ савдо дўкони сотувчиси Б.Э. харидорга хорижда ишлаб чиқарилган электрон тамаки маҳсулотини 320 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу савдо дўконидан умумий баҳоси 76,7 млн сўмлик 18 турдаги 880 дона акциз маркасиз электрон тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.