Учтепа тумани ҳокими Фарҳод Абдуллаев лавозимидан озод этилди.
Абдуллаев Фарход Равшанович – “Ўзбекистон технологик металлар комбинати” АЖ раиси этиб тайинланди. Президент қарори билан “Олмалиқ КМК” АЖ таркибидаги “Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар” илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси негизида шу комбинат ташкил этилган эди.
Учтепа тумани ҳокими вазифасини биринчи ўринбосар Жамшид Алимжонов вақтинча бажариб туради.