Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

"Учовлон": Қўқон давлат педагогика институти декани, хусусий университет раҳбари ва банк мутахассиси ДХХ томонидан қўлга олинди

A A A
"Учовлон": Қўқон давлат педагогика институти декани, хусусий университет раҳбари ва банк мутахассиси ДХХ томонидан қўлга олинди

ДХХ ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган бир нечта шахсни қўлга олди.

Қўқон шаҳридаги банклардан бирининг мутахассиси ўзганинг ишончига кириб, мансабдор танишлари ёрдамида, унинг ўғлини Қўқон давлат педагогика институтига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди. У ушбу пул маблағини мазкур олий таълим муассасасида декан лавозимида ишловчи шахсга бериши кераклиги аниқланди ва у ҳам пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Фарғона шаҳридаги хусусий университет директорининг ўринбосари фуқарони Қирғиз Республикаси Ўш давлат педагогика университетидаги ўқишини Чирчиқ давлат педагогика институтига кўчириб бериш эвазига 2,5 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Урганч туманида яшовчи, шахс ўзганинг ишончига кириб, мансабдор танишлари ёрдамида уни Урганч давлат университетининг Бошланғич таълим йўналишига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 3,5 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди

Киритилди: 13:36 23.08.2023. Ўқилди: 2082 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!