Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев бозорга бориб, у ерда тадбиркорлик қилиб келаётган фуқаролар ва мажмуа ишчи-ходимлари билан учрашди.
🔥 Маълум қилинишича, ёнғин бозорга киришда ўнг томонда жойлашган биринчи ва иккинчи дўконлар орасидаги электр симларида юзага келган авариядан келиб чиққан, деб тахмин қилинмоқда. Аланга тахминан 8 минг метр/квадрат майдонни қамраб олган.
🧮 Ёнғин оқибатида 137 та тадбиркор (181 та тадбиркор дўкони ва 76 та бўш дўкон) зарар кўрган. Бозор ва фуқароларга жами 74 млрд сўм миқдорида моддий зарар етказилган.
🏪 12–13 август кунлари бозор маъмурияти томонидан ёнғин оқибатида жабрланган 165 та тадбиркорга фаолиятини давом эттириши учун жой ажратиб берилган.
Ⓜ️ Ҳоким ташрифи чоғида тадбиркорларга бозор жойлашган ҳудуд Тошкент метрополитенига тегишли экани, унинг келгуси фаолияти хусусида ҳам метрополитен маъмурияти қарор қабул қилиши тушунтирилган.
🏗 Шунингдек, 2026 йил 1 мартдан бошлаб “Уч қаҳрамон” бозори ўрнида метрополитен учун зарур инфратузилма объекти қурилиши бошланиши айтилган.