Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Уч мамлакат энергетика ва сув хўжаликлари вазирлари учрашди

Уч мамлакат энергетика ва сув хўжаликлари вазирлари учрашди

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон энергетика ва сув хўжаликлари вазирларининг навбатдаги ишчи учрашуви ўтказилди.

Энергетика вазирлигида бўлиб ўтган ушбу учрашувда Озарбайжон энергетика вазири ўринбосари меҳмон сифатида иштирок этди.

Унда мамлакатлар сув-энергетика тизимининг куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, тармоқлар иш режимларининг графиклари келишилди.

Вазирлик ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур мулоқотда ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар, хусусан, “Қамбарота ГЭС-1” қурилиши лойиҳасининг ҳозирги ҳолати ҳамда сув-энергетика балансини мувофиқлаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Шу билан бирга, учрашувда Хитойнинг “СЕЕС” компанияси вакиллари билан Қирғиз Республикасининг Жалолобод вилоятида “Чотқол” ГЭС қурилиши юзасидан ўтказилган дастлабки ўрганишлар ва келгуси режалар хусусида ҳам сўз борди.

Учрашув якунида томонлар ўртасида доимий ишчи гуруҳ йиғилишларини ўтказиб туриш ва лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан “Йўл харитаси”ни имзолаш таклиф этилди ҳамда тегишли ҳужжатлар имзоланди.

Киритилди: 08:46 14.10.2024. Ўқилди: 682 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!