Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

U20 ЖЧ. Нимчорак финалда Ўзбекистонга ким рақиб бўлади?

U20 ЖЧ. Нимчорак финалда Ўзбекистонга ким рақиб бўлади?

U20 Жаҳон чемпионатининг учинчи ўйинида ниҳоят ғалаба қозондик ва плей-офф босқичига 2-ўрин билан чиқдик. Нимчорак финалда Ўзбекистонга "C" гуруҳида 2-ўринни эгаллаган жамоа рақиб бўлади.

C гуруҳи

Жамоа Ўйин Ғалаба Дуранг Мағ-ят Т-Н Очко
1 Колумбия 2 2 0 0 4-2 6
2 Япония 2 1 0 1 2-2 3
3 Исроил 2 0 1 1 2-3 1
4 Сенегал 2 0 1 1 1-2 1

Бу гуруҳда Колумбия 6 очко билан плей-офф босқичи йўлланмасини қўлга киритиб бўлган. Бу жамоа бугун бўладиган 3-тур баҳсида Сенегалга мағлуб бўлмаса, гуруҳ ғолиблигини қўлга киритади.

Шунда 2-ўрин масаласи Япония-Исроил ўйинида ҳал бўлади. Қитъадошларимиз ҳисобида 3, европаликлар ҳисобида эса 1 очко мавжуд. Бу баҳсда японлар мағлуб бўлмаса ҳам, 2-ўринни қўлга киритишади. Исроил ғалаба қозонса, нимчорак финалда бизга рақиб бўлади.

Лекин Колумбия Сенегалга ютқазиб қўйса, унда гуруҳдаги вазият чигаллашади. Ғалаба туфайли Сенегалнинг очколари 4 тага етади. Япония-Исроил ўйинида "кунчиқар юрт" ўлкаси йирикроқ ҳисобда ғалаба қозонса, гуруҳ ғолибига айланиб, Колумбия 2-ўринга тушиб қолиши ҳам мумкин.

Хуллас, плей-офф йўлланмаси учун курашда уч жамоа ичида энг яхши имконият Японияда. Улар Исроилга мағлуб бўлмаса, энг камида 3-ўрин билан нимчорак финалга чиқади.

"C" гуруҳида 3-тур ўйинлари бугун тунда — 28 майга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 02:00да бошланади. Плеф-оффдаги рақибимизни мана шу ўйинлар якунлаганидан кейин билиб оламиз.

Ўзбекистоннинг нимчорак финал босқичида ўйини эса 30 майдан 31 майга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 02:00га белгиланган.

Киритилди: 12:28 27.05.2023. Ўқилди: 7256 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!