Бугун 5 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

U17 Осиё кубоги. Ўзбекистон қийин учрашувда Япония билан дуранг ўйнади

U17 Осиё кубоги. Ўзбекистон қийин учрашувда Япония билан дуранг ўйнади

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бугун Осиё кубогидаги ўз иштирокини бошлади. Жамолиддин Раҳматуллаев жамоаси 1-турда Японияга қарши қийин учрашув ўтказди.

Ўсмирларимиз ўйин бошидан ташаббусни қўлга олиб, биринчи рақам остида ўйнашга ҳаракат қилишди. Аммо японларнинг илк ҳужумиёқ гол билан якунланди. Қанотдан ҳаволатиб етказилган тўпни Ютака Мичиваки бош билан дарвозамизга жойлаб қўйди.

Кейинги дақиқаларда ҳам ўйин сурати деярли ўзгармади: вакилларимиз позицион ҳужумлар ташкил этишган бўлса, Япония мустаҳкам ҳимояни ташкил қилиб, қарши ҳужумдан фойдаланишга ҳаракат қилишди. Айтиш керакки, рақиб кўп ҳужум ташкил этмаган бўлса-да, уларнинг ҳужумлари хавфли кўриниш олди.

Айниқса, иккинчи бўлим бошида япониялик форвард яккама-якка вазиятда йўллаган зарбаси натижасида тўп дарвозабонимиз ва ҳимоячимизга тегиб, тўрга бориб тушмади.

Иссиқ ҳаво ҳарорати ҳам жамоаларга тезкор ўйин намойиш этишга халал берди. Бош мураббийимиз иккинчи бўлимда амалга оширган ўйинчи алмаштириш ўз самарасини берди. Баҳснинг 82-дақиқасида тўп олдинга чизиққа етказилиши натижасида захирадан тушган Амирбек Саидов ҳимоячидан қочиб кетди ва 14-метрлардан зарба берди. Тўп олис устунга тегиб, тўрга бориб тушди — 1:1.

Ўйин сўнгида японлар чарчаб қолгани боис сўнгги дақиқалардаги устунлик биз томонда бўлди. Айниқса, Саидов 90+9-дақиқада ғалаба тўпини киритиши мумкин эди. Аммо у яккама-якка вазиятда хавфли зарба йўллаши учун бироз масофа камлик қилиб қолди.

Шу тариқа, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионатини дуранг билан бошлади. Жамоамиз кейинги баҳсни 20 июнь куни Ҳиндистонга қарши ўтказади. Ўйин Тошкент вақти билан 17:00да бошланади.

U17 Осиё кубоги. "D" гуруҳи, 1-тур
Япония - Ўзбекистон - 1:1 (1:0)
Голлар: Ютака Мичиваки (8) — Амирбек Саидов (82)

Киритилди: 18:16 17.06.2023. Ўқилди: 1553 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!